АсосийJamiyat

Янгиҳаёт тумани суди судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди

'Янгиҳаёт тумани суди судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани суди судьяси пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар тарқалди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 май куни фуқаро У. Р.  (вақтинча ҳеч қаерда ишламайди) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг иш юритувида бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарималарни шу судда ишлайдиган танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 1000 (бир минг) АҚШ доллари олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги гўёки мазкур суд судьяси пора билан қўлга  тушгани мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

 



 

 

    Бошқа янгиликлар