1

Тошкентда “Tesla“ ва “Lacetti“ иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЖАМИЯТ 06.05.2024, 09:41
Тошкентда “Tesla“ ва “Lacetti“ иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 5 май куни соат 07.50 ларда Чилонзор тумани Фурқат кўчаси Magic city қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчилар, 1989 йилда туғилган О.Т.  бошқарувида бўлган Тесла русумли автомашинаси ва 1996 йилда туғилган Х.А. бошқарувида бўлган Лаcетти русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1