1

Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3 000 нафар ишчига талаб бор

ЖАМИЯТ 06.05.2024, 21:21
Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3 000 нафар ишчига талаб бор

Кореяда автомобилсозлик йўналиши бўйича йилига 3 000 нафар ишчига талаб бор. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Корея Республикасининг Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси Кwак Ёнг Чол ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилган мазкур мулоқотда ушбу давлат провинсияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Учрашувда мезбонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини эътироф этиб, меҳнат муносабатлари бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорликдан мамнун эканини билдирди.

Мулоқотда Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6 800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3 000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди. 

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ишлаш истагидаги юртдошларимизни қисқа фурсатларда ушбу янги лойиҳага қамраб олишга келишиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1