АсосийЖамият

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғловчи кўприк ёпилмайдиган бўлди

“Ўзбекистон темир йўллари” Амударё туманида Амударё устидан ўтган янги автомобил ва темирй...

“Ўзбекистон темир йўллари” Амударё туманида Амударё устидан ўтган янги автомобил ва темирйўл кўприги 7-9 май кунлари автотранспортлар ҳаракати учун тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Компания эълон қилган дастлабки хабарда жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши, шу сабабли 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача кўприкда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилиши айтилганди.

Кеча бир неча соат ўтиб, ушбу кўприк ёпилмаслигини маълум қилинди.

Шундай қилиб, кўприкда автотранспортлар қатнови одатдаги режимда давом этади.

Бошқа янгиликлар