1

Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 08.05.2024, 10:31
Амударё ва Сирдарёда сув ҳажми яхши бўлиши кутилмоқда

Парламент қуйи палатаси депутати Муқаддас Тиркашева сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроевнинг ахбороти эшитувида асосий дарёларимизга сув келиш прогнозлари билан қизиқди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларида ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган. 

Шунингдек, вазир сўнгги йиллардаги очиқлик сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан кўп масалаларда, жумладан, сув масаласида ҳам яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1