1

Республикада ҳарорат бироз пасаяди

ЖАМИЯТ 09.05.2024, 08:04
Республикада ҳарорат бироз пасаяди

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 24-29° бўлади, баъзи жойларда 30-32° бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-31° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/ сгача кучаяди. Ҳарорат 17-22° бўлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1