1

Аҳоли турмуш даражасини таъминлашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилади ва такомиллаштирилади

ЖАМИЯТ 10.05.2024, 10:53
Аҳоли турмуш даражасини таъминлашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилади ва такомиллаштирилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти Хитой Халқ Республикаси Инсон ресурслари ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари билан учрашди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Агентликделегацияси Хитой Халқ Республикаси Инсон ресурслари ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари билан учрашув ўтказди. Учрашув ижтимоий ҳимоя соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди.

Учрашувда томонлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларини мустаҳкамлаш стратегиялари ва қашшоқликка барҳам бериш йўлларини муҳокама қилдилар. Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка интилиш жамиятнинг барча аъзолари учун муносиб турмуш даражасини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш учун ишончли асос яратиши таъкидланди.

Томонлар Хитойнинг ижтимоий ҳимоя, суғурта ва иш билан таъминлаш бўйича тажрибаси ҳозирги кунда фаол ислоҳ қилинаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини оптималлаштириш учун қимматли манба эканлигига келишиб олдилар. Иштирокчилар конструктив мулоқот давом этишига, ижтимоий хизматлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга умид билдирди.

Шунингдек, агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган “Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш учун мутахассисларни жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш, агентлик ходимлари учун тренинглар ва ўқув семинарларини ўтказиш режалаштирилган.

Келгуси ҳамкорликдаги ишлар бизга янги ташаббусларни жорий этиш ва салмоқли натижаларга эришиш, икки давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтириш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1