АсосийJinoyat

Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео

'Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео'ning rasmi

Маълум қилинишича, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда Мажбури ижро бюроси хабар берди.  

Ижро ҳаракатлари давомида фуқарога қарздорликни тўлаши лозимлиги, акс ҳолда, қарздорлик эвазига мулки хатланиши тушунтирилганда, Д.П спиртли ичимлик ичган ҳолатда ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиб, хонадонида бўлган хўжалик пичоғини олиб чиқиб, уларни ўлдириш билан таҳдид қилган ва давлат ижрочиларига енгил тан жароҳати етказган.

Шунингдек, ижрочига тегишли Matiz'ни дастлаб пичоқ билан, пичоқ сингач, темир болта билан уриб, барча ойналарини синдириб, машинага жиддий шикаст етказган.

ЖИБ Касби тумани судида мазкур ҳодиса юзасидан суд иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан айбланган Д.П. бу сафар ушбу кодекснинг  219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар