Кеча, 10 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Ҳолат соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида юз берган. 20 ёшли ҳайдовчи M.Р. ўз бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи темир панжарага урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда йўл транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган.






