1

Самарқандда 300 грамм героин олиб кетаётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 11.05.2024, 19:09
Самарқандда 300 грамм героин олиб кетаётган шахс ушланди

Самарқандда автомашинасидан 300 грамм героин топилган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

2024 йил 20 апрел куни, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ, вилоят ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Нарпай туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган Лаcетти ва 1982 йилда туғилган Х.Ш.нинг бошқарувидаги Лаcетти-2 русумли, автомашиналар Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи  М-37 йўлида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, автомашина салонидан оғирлиги тахминан 300 граммга тенг бўлган героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 246-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1