АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 35 даражага кўтарилади

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 35 даражага кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 27-32°, баъзи жойларда 33-35° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар