Аброр Мухтор Алийнинг отаси вафот этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Аброр Мухтор Алийнинг падари бузруквори вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
“Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Аброр Мухтор Алийнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун”, - дейилади идора ҳамдардлигида.
Маълумот учун: Жаноза бугун, 13 май, душанба куни соат 13:30 ларда «Кўкча» масжидида ўқилади.