Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб 33-36 даражага етади, жанубда ва чўл ҳудудларда 38 даражагача бўлади.
Эртадан бошлаб фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари Каспий денгизи ҳудудларидан кириб келган нам ҳаво таъсири остида бўлади. 14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ҳаво массалари шарққа қараб тарқаларди ва республиканинг айрим жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда: 13-15 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 13 майда 29-31даража, 14-15 майда 33-36 даража бўлади.
16-17 майда ҳарорат 25-30 даражагача пасаяди, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.






