Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан бери давом этган тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 35 мингдан ошди, 78 минг 755 нафари яраланди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади.
Департамент маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида 63 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 114 нафари жароҳатланган.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.