АсосийJamiyat

Наманганда боғча тарбиячиси болаларни қабристонга олиб борган

'Наманганда боғча тарбиячиси болаларни қабристонга олиб борган'ning rasmi

Ижтимоий тармокларда Чортоқ тумани, “Ифтихор”  МФЙнинг Тол кўчасида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича ёритилган мақола ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги darakchi’га хабар берди. 

Маълум қилинишича, Чортоқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”ни ўтказиш бўйича тавсия хати берилган.

Бироқ 2024 йил 8 май куни, ЯТТ У.М. томонидан Дамас автомашинасида ўриндиқлардан ортиқча болаларни олиб, туман марказида жойлашган Хотира майдонига тарбияланувчилари олиб борилган. Хотира майдонидан қайтишда ЯТТ У.М. томонидан яқин ва бир йўналишда бўлганлиги учун сўроқсиз Тол мозор қабристонига тарбияланувчилар билан бирга кирилган.

Юқоридагилардан келиб чикиб ЯТТ У.М. билан бўлиб ўтган холат юзасидан сухбатлашилди. 2024 йил 13 май куни ЯТТ М.ни тушунтириш хати ва унинг хатти харакатларига қонуний чора кўриш бўйича ҳужжатлар вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига тақдим қилинади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар