АсосийJamiyat

Наманганда юк машина 6 ёшли болани босиб кетди (видео)

'Наманганда юк машина 6 ёшли болани босиб кетди (видео)'ning rasmi

Тўрақўрғон тумани "Ўрда" маҳалласи Бобур кўчасининг ички йўлида 30 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган "КамАЗ" ҳайдовчиси машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг тарафидан чиқиб келган 2018 йилда туғилган болани уриб кетган. 

Наманган вилояти ИИБнинг  маълум қилишича , болакай бош мия ёпиқ шикасти, калла суяклари ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.

Ҳайдовчи, чорраҳадаги машиналардан бири у томонга ўтиш ишорасини кўрсатгандан кейин, йўлни бўшатиш мақсадида ўнг томонга бурилганини ва болани босиб кетганини айтади. 

 -"Билиб, билмай шу ҳодиса содир бўлди. Боланинг оиласидан ёлвориб кечирим сўрайман, кечирим сўрашдан бошқа иш келмайди қўлимдан", - дейди ҳайдовчи.

    Бошқа янгиликлар