АсосийJinoyat

Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

'Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди'ning rasmi

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz Олий суддаги маълумотларга таяниб хабар қилди.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, 11 май куни соат 13:00 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 16-мавзе 16 уй олдида 25 ёшли судланувчи ўзига нотаниш бўлган аёл Г.И.нинг турли жойларидан қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, воқеа жойига етиб келган ИИО ходимлари фуқарони ИИБга боришини сўраганда, у ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган.

Суд қарори билан йигитга нисбатан МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар