1

Қозоғистонда хорижликлар учун янги визани жорий қилмоқчи

ДУНЁ 14.05.2024, 20:55
Қозоғистонда хорижликлар учун янги визани жорий қилмоқчи

Қозоғистонда хорижликлар учун янги визани жорий қилмоқчи. Бу ҳақида Қозоғистон туризм ва спорт вазири Эрмек Маржикпаев маълум қилган.

У Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида чет эллик сайёҳларни мамлакатга қандай жалб этилиши ҳақида гапирган. Туризм вазири сайёҳларнинг кўп шикоятлари виза ва миграция режими масалалари билан боғлиқлигини тан олди. 

Шунингдек, у виза олиш тартиб-қоидаларини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали виза ва миграция режимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган.

 Қайд этилишича, хорижий фуқароларга мамлакатда узоқ муддат қолиш ҳуқуқини бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу чорани амалга оширишдан олинадиган иқтисодий самара мамлакатга йилига 3 миллиард тенгедан ортиқни ташкил қилади. Ҳозирда Neo Nomad Visa дастурини амалга ошириш механизми манфаатдор давлат органларига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1