АсосийЖамият

Зўравонликка учраган аёлларга вақтинчалик бошпана берилади

Президент томонидан “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрса...

'Зўравонликка учраган аёлларга вақтинчалик бошпана берилади'ning rasmi

Президент томонидан “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилмоқда. 2024 йил 1 июндан бошлаб:

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари  томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;

  • хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан рўйхатга олинади.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

  • хотин-қизлар фаоли вa маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
  • профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
  • тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига  жойлаштирилади;
  • расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига реал вақт режимида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.

Шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади:

  • 2024 йил 1 июндан бошлаб – Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида;
  • 2024 йил 1 октябрдан бошлаб – республиканинг қолган барча ҳудудларида.

 

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга реабилитация хизматларини кўрсатиш учун Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида вақтинчалик бошпана (шелтер)лар фаолияти йўлга қўйилади. Бунда ҳудудий марказларга қарашли 14 та намунали туманлараро марказнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда моддий-техника базаси тўлиқлигича ҳудудий марказларга ўтказилган ҳолда тугатилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади. 2024 йил 1 декабрдан бошлаб эса бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар дастури;
  • Зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган медиа-режа.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2024 йилдан кучга кирди.


 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    'Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:01

    Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди

    Олимлар таъкидлашича, ушбу кашфиёт қатор саволларни ҳам келтириб чиқаради.