Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35°, жанубда баъзи жойларда 37-39° гача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31-33° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.






