Аввалроқ Қашқадарёда қиз онаси вафотидан сўнг отаси унга ва синглисига шилқимлик қилганини айтган эди. У онасининг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. унга нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келганлиги, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни-қадр қимматини поймол қилганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, гуруҳ томонидан қизларнинг қариндошларидан қай бири улар учун яшаш ва таълим олиш муносиб шароитларини таъминлай олиши масаласи ҳар томонлама ўрганилди.
Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан М.Ш. ва Н.Ш. лар вафот этган онасининг опаси бўлган Қ.Д. (қизларнинг холаси) қизларга васий этиб тайинланди.
Қ.Д. ўз ҳомий ва васийлигидаги вояга етмаган М.Ш. (2008 йилда туғилган) ва Н.Ш. (2010 йилда туғилган) ларни тарбиялаши, уларнинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъуллиги тегишлича юклатилди.






