АсосийJamiyat

“Жаннат оналар оёғи остида” фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди

'“Жаннат оналар оёғи остида” фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди'ning rasmi

“Жаннат оналар оёғи остида” фильмидан рухсатсиз фойдаланган шахслар жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ эгасининг мурожаатини кўриб чиқиш давомида Қирғизистон Республикаси ижодкорлари томонидан суратга олинган “Жаннат оналар оёғи остида” фильми ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан намойиш этилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар