АсосийJamiyat

Андижонда мактаб "замдиректори" ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганлиги айтилмоқда

'Андижонда мактаб "замдиректори" ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганлиги айтилмоқда'ning rasmi

Аввалроқ, тармоқларда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига 1957 йилда туғилган аёл киши келиб, муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган.

У ўз мурожаатида унинг 6-синф набираси Н.С.га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари 1990 йилда туғилган М.К. тегажоғлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, ҳолатни асослантирувчи маълумотлари тўла жамланганлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хулосаларидан сўнг якуний ўрганиш натижалари эълон қилинади.

"Шу ўринда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим шаъни ва обрўсига ҳамда педагог имиджига салбий таъсир этувчи ҳар қандай ҳолатларга кескин муносабат билдирган ҳолда тегишлилиги бўйича кескин жазо чораларини қўллашини маълум қиламиз", - дейилади хабарда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар