Италия карабинери халқаро наркотрафик тармоғини демонтаж қилиш доирасида наркотикларни ташишда фойдаланиладиган масофадан бошқариладиган сув ости кемасини қўлга олди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сув ости кемасини Италия шимолидаги Турин шаҳридаги автоювиш хўжаликлари эгалари фаолиятини текшириш чоғида аниқлаган, улар ушбу ниқоб остида марихуана етиштирмоқда.
Икки албан ака-ука томонидан бошқариладиган кемада Эквадор, Белгия, Франция, Испания ва Италия ўртасида юк ташилган. Операция давомида жами 204 килограмм кокаин ва гашиш мусодара қилинган.