АсосийJamiyat

Тошкентда автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Яшнобод туманида автобуслар иштирокида  ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, кеча, 15 май куни соат 12:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 1979 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли автобуси ва 1974 йилда туғилган К.А. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобуслари  тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳат олган йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


 

 

    Бошқа янгиликлар