Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 3 июнь кунидан бошлаб 129/130-сонли "Андижон — Термиз — Андижон" йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:
129-сонли "Андижон — Термиз" йўналиши ҳафтанинг ҳар душанба кунлари
Андижон 16:24 — Термиз 12:55
130-сонли "Термиз — Андижон" йўналиши ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари
Термиз 15:25 — Андижон 13:49
“Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар қўйилди
Шунингдек, 2024 йилнинг 3 июн кунидан бошлаб 94/93-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:
94-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши
Тошкент 06:07 — Андижон 13:17
93-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши
Андижон 16:51 — Тошкент 23:49
2024 йилнинг 6 июнь кунидан бошлаб эса 128/127-сонли "Андижон — Қўнғирот — Андижон" йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:
127-сонли "Андижон — Қўнғирот" йўналиши ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари
Андижон 19:42 — Қўнғирот 22:37
128-сонли "Қўнғирот — Андижон" йўналиши ҳафтанинг ҳар шанба кунлари
Қўнғирот 6:45 — Андижон 10:28.