1

Регина Мария Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади

СИЁСАТ 16.05.2024, 10:28
Регина Мария Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади

Регина Мария Кастижио хоним Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди

Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио хоним ЮНИCЕФнинг Хорватия Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ва ЮНИCЕФнинг Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

2016 йилда ЮНИCЕФ да меҳнат фаолиятини бошлашдан олдин Кастижио хоним Боливия, Эквадор ва Перудаги ЮНАИДС директори, Швейцарияда ЮНАИДС хусусий сектор билан ҳамкорлк бўлими раҳбари ва БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ижроия аппаратида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходими бўлган.

Кастижио хоним АҚШнинг Вашингтон штатидаги Ғарбий Вашингтон университетида иқтисод ва халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олган, АҚШнинг Индиана штатидаги Нотр-Дам университетида давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасини олган.

Регина Мария Кастижио хоним испан, инглиз ва француз тилларида равон сўзлашади. Оилали, икки фарзанди бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1