АсосийJamiyat

Тошкентда йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди (видео)

'Тошкентда йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкентда йигит  омадсизлигидан азият чекиб, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълумот берилди.

Маълум бўлигича, йигит кўприкка чиқиб, у ерга маркер ёрдамида «Loser», яъни омадсиз деб ёзган. Воқеадан хабар топган ИИБ ходими воқеа жойига етиб борган ва йигит билан суҳбатлашган.

«Фуқаро ‘жонимдан тўйдим’, деб айтди. Фуқаронинг қўлига қарасам қўлида ҳам ‘жонимдан тўйдим’, деган ёзув бор экан», — дейди ИИБ ходими.

Бошқа ИИО ходимлари ҳам шу ерга келиб, фуқарони пастга олиб тушишган. 

Чилонзор тумани суди қарори билан фуқаро МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбланиб, унга БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар