АсосийJamiyat

Марғилонда 10 минг доллар эвазига Кореяга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

'Марғилонда 10 минг доллар эвазига Кореяга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Корея давлатига ўқишга  ва ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

 Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро М.Э.нинг ишончига кириб, унинг фарзанди М.З.ни 10 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ўқишга  ва ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


 

 

    Бошқа янгиликлар