Яккабоғ тумани “Жийда” маҳалласида яшаган, 2007 йилда туғилган Саидмуродова Моҳинур Турғун қизи қидирилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
У 2023 йилнинг 17 ноябр куни яшаш уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Саидмуродова Моҳинур Турғун қизи ҳақида бирор маълумотга эга фуқаролардан 102, 75 221-09-02, +998-97-317-01-00, +998-88-387-00-02 телефон рақамларига хабар беришлари сўралади.
Алоҳида белгилари: Бўйи 165-170см атрофида, озғиндан келган, сочлари қора, қошлари қора ранг ёйисимон, кўзлари қора ранг қисиқроқ, юзи овласимон шаклда, бурни ўртача катталикда, тишлари табиий, лаблари ўртача қалинликда.
Эгнида бўлган кийимлари: Мавсумий киймда бўлган.
Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.






