АсосийJamiyat

Сурхондарёда 2 нафар мактаб ўқувчиси бир йигитни калтаклади

'Сурхондарёда 2 нафар мактаб ўқувчиси  бир йигитни калтаклади'ning rasmi

Сурхондарёда мактаб ўқувчилари иккита болани калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Аниқланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 9 апрель куни содир бўлган. 2006 йилда туғилган Б.Н. ва М.Н.лар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг олдидаги йўлда ўзига олдиндан таниш бўлмаган 2001 йилда туғилган Х.Ж. билан ҳеч бир сабабсиз тортишиб, жанжаллашган.

Жанжал вақтида вояга етмаган Б.Н. ва М.Н.лар қўллари билан Х.Ж.ни дуч келган жойларига уриб, оёқлари билан юзига тепиб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Б.Н. ва М.Н. ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар