Телеграмда такроран вирус тарқалмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати фуқароларни огоҳлантирмоқда.
Фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир.
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.
Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.
Шунингдек https://www.fake.cyber102.uz веб платформа орқали саҳифанинг (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингиз мумкин.