1

Uzbekistan Airways 20 майдан А330 ҳаво кемаларини эксплуатациясини давом эттиради

ЖАМИЯТ 17.05.2024, 22:18
Uzbekistan Airways 20 майдан А330 ҳаво кемаларини эксплуатациясини давом эттиради

Uzbekistan Airways 20 майдан А330 ҳаво кемаларини эксплуатациясини давом эттиради. Авиалайнерлар узоқ масофаларга, 4 соатдан ортиқ амалга ошириладиган парвозларга мўлжалланган. 

Дастлабки босқичда ҳаво кемасидан Тошкентдан Истанбулга, кейинчалик Жидда ва Сеул қатновларида фойдаланиш режалаштирилган. Ҳаво кемаси Rolls-Royce Trent 700 двигателлари билан жиҳозланган. Илк авиақатнов HY281/282  Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида 20-май куни амалга оширилиши режалаштирилган.

Uzbekistan Airways ва Қанот Шарқ авиакомпанияси ўртасида иккита А330 ҳаво кемаларини бир йил муддатга ижарага олиш бўйича шартнома имзоланди. Авиалайнерлар экипажи ва бошқа харажатлари ичида бўлган ҳолда лизингга олинди. Ижарада фойдаланиладиган давр – 1 йил давомида, ҳаво кемалари кўк рангда ва Uzbekistan Airways ҳаво кемаларининг классик кўринишидан фарқ қилувчи махсус ливреяда эксплуатация қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1