1

У билан бирга бўлган ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳам вафот этган

ДУНЁ 20.05.2024, 09:30
У билан бирга бўлган ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳам вафот этган

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

Шунингдек, Эроннинг турли манбалари мамлакат президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 май куни Эрон президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Вертолётда Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошем ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиян ҳам бўлган.

Иброҳим Раиси ундан сал аваал чегара ҳудудида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1