Юнусобод туманининг 19-мавзесида юқори босимли ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида 20 май куни соат 03:40 да туманнинг “Обод”, “Оқтепа”, “Бободеҳқон” МФЙлари ва Шифокор кўчасида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Аҳоли истеъмолчилари: 225 та ерли хонадон, 2 та кўп қаватли уйлардаги 146 та хонадон. Улгуржи истеъмолчилар сони — 1 та, АГТКШ — 3 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, - дейилади хабарда.






