1

Бурса шаҳрида Ўзбекистон маданий мероси лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

ЖАМИЯТ 20.05.2024, 16:27
Бурса шаҳрида Ўзбекистон маданий мероси лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

17-19 май кунлари Туркия Республикасининг Бурса шаҳридаги Улудағ университетида Турк дунёси стратегик тадиқотлари бўйича Халқаро конгресси бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Албания, Қозоғистон, Финландия, Косово сингари мамлакатлардан вакиллар иштирок этди. Анжуманда туркий халқлар маданий мероси, тарихи, бугунги ютуқ ва муаммолари ҳақида маърузалар тингланди. 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) Туркиядаги қатор музей ва кутубхоналар билан ҳамкорлик қилиб келади. Тўпқопи саройи музейи, Сулаймония кутубхонаси, Турк ислом санъати музейи ва бошқа муассасаларда Ўзбекистонга оид кўплаб қўлёзмалар, нодир экспонатлар сақланади. Вахид Турк, Танжу Сейхан, Лале Улуч, Хайреттин Ивгин сингари таниқли шарқшунос, тарихчи ва саеъатшунос олимлар WOSCU томонидан ўтказилган конгрессларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Улар иштирокида Туркиядаги осори атиқаларимиз ҳақида қатор китоблар чоп этилди.

Бурса вилояти билан Ўзбекистонни боғлайдиган жиҳатлар кўп. Жумладан вилоятдаги туманлардан бири Келес деб номланади. У ерда Тошкент вилоятининг Келес шахри худудидан бориб қолган юртдошларимизнинг авлодлари истиқомат қилади. Бурсадаги Келес тумани маданият музейида Ўзбекистонга оид бир қанча тарихий экспонатларни кўриш мумкин. 

Бурса Усмонийлар салтанатининг илк пойтахти бўлиб, бу ерда сулоланинг Усмон Ғозий, Ўрхон, Боязид Йилдирим каби тагиқли вакиллари дафн қилинган.

Тадбирда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий маслаҳатчиси Рустам Жабборов иштирок этиб, "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳаси, жумладан Бутунжаҳон жамияти томонидан Алишер Навоийнинг дунёнинг турли музей ва кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмалари ҳақида маъруза қилди. Дунёнинг турли нуқталаридан келган, жумладан бурсалик олимлар билан маданий меросимиз тарғибрти  хусусида фикр алмашди. Шунингдек, Бурса Улудағ университети кутубхонасига "Ўзбекистон маданий мероси" туркумиданчоп этилган   китоб -альбомлар топширилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1