АсосийJamiyat

“Табиий газ қазиб чиқаришда бурғилаш самарадорлиги оширилиб, технологик жараёнлар хавфсиз бошқарилади”

'“Табиий газ қазиб чиқаришда бурғилаш самарадорлиги оширилиб, технологик жараёнлар хавфсиз бошқарилади”'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида мамлакатда илк бор Бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилиши ҳамда табиий газ қазиб чиқаришнинг аҳамияти борасида матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, марказлашган ташкилий-рақамли бошқарувни яратиш, жамиятга қудуқларни бурғилаш муддатини 45 фоизгача қисқартириш ва уларни қурилиш қийматини 35 %га камайтириш имконини беради. Ҳар бир қудуқ қурилиши учун кўзда тутилган лойиҳавий қийматдан 4,0 млрд сўмдан 10,0 млрд  сўмгача тежаш мумкин бўлади.

Марказнинг энг муҳим вазифаларидан бири реал вақт режимида бурғилаш жараёнларини кузатиб боришдан иборатдир. Бурғилаш ишларини рақамлаштириш, замонавий технологиялар ва масофавий мониторинг тизимлари туфайли, марказ мутахассислари юзага келиши мумкин бўлган авария ва бахтсиз ҳодисалар олди олинади.

Маълумот учун:  

- Ҳар бир бурғилаш ускунасидан бурғилаш режимларининг асосий параметрлари бўйича маълумотлар,бир  вақт режимида узатилади, интернет орқали маълумотлар компания сервери орқали қабул қилинади.  

- Ихтисослаштирилган дастурий таъминот ёрдамида бурғилаш майдонларидан олинган маълумотлар параметрлар ва диаграммалар кўриниши экранда акс эттирилади.

Марказ томонидан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида жойлашган “Денгизкул”, “Зеварда”, “Янги Тегирмон”, “Шўртан”, “Қуйи Шарқий Бердақ” ва “Қуйи Сургил” конларидаги 23 та дастгоҳларнинг бурғилаш жараёни онлайн 24/7 режимида назорат қилиб борилмоқда. Мутахассислар бурғилаш майдонларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, қудуқлар қурилиш жараёнининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича ўз таклифларини беради.

    Бошқа янгиликлар