1

Қашқадарёда ИИБ катта тезкор ходими 400 доллар пора билан ушланди

ЖИНОЯТ 23.05.2024, 18:11
Қашқадарёда ИИБ катта тезкор ходими 400 доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими пора билан ушланди. Бу ҳақида ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади.

У талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1