1

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилинади

ЖАМИЯТ 23.05.2024, 18:44
Теглар: Спорт
Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилинади

Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда 2025 йилда пойтахтда янги ишга тушириладиган Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилиниши кўзда тутилганлиги маълум қилинди. 

Ушбу муассаса ҳузурига Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ҳамда Мутахассислар малакасини ошириш институти ҳам ўтказилади. Академия тизимида Спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Ахборот кутубхона маркази, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази очилади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, академияга 3 та бакалавр йўналиши ва 6 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул бошланади. Битирувчи талабаларга тўғридан-тўғри 6 йиллик тренерлик малака сертификати берилади. Олимпия ва паралимпия коллежларидан селекция қилинган битирувчилар тўғридан-тўғри иккинчи курсга қабул қилинади.

Шундан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга кафедралар ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажрибаси асосида ташкил этиш, юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Шарҳлар

Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

04.11.2020, 11:35

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1