"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйлаб 24-26 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнози ҳақида хабар берди.
Эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ва Фарғона водийси вилоятларида жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 26-29, жанубда 32-34 даражагача бўлади.
26 май, якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 17-22 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24 майда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, 25-26 май кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли сақланиб туради.
Пойтахтимизда шанба куни куннинг иккинчи ярмида ва якшанбага ўтар кечаси вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат шанба куни кечаси 16-18 даража, кундузи 26-28 даража, якшанба куни кечаси 12-14даража, кундузи 19-21даража бўлади.






