1

Бишимбаевнинг фарзандлари фамилиясини ўзгартирмоқчи

ДУНЁ 24.05.2024, 14:08
Бишимбаевнинг фарзандлари фамилиясини ўзгартирмоқчи

Қозоғистонда турмуш ўртоғи Салтанат Нукенованинг ўлимида айбдор деб топилган собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевнинг фарзандлари фамилиясини ўзгартириш ниятида эканлигини айтган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

Икки ойдан ортиқ давом этган Бишимбаевга нисбатан суд жараёни бутун дунёда кенг резонансга сабаб бўлди. Суд Бишимбаевни 24 йилга озодликдан маҳрум қилди. У жазони Аршалидаги колонияда ўтайди.

Кахарманнинг сўзларига кўра, унинг оиласи суд жараёни давомида қийналган. Болалар психологик жароҳатларга дуч келган ва шахсий маълумотларини ўзгартиришга қарор қилган, чунки жиноятдан кейин фамилия “умумий номга айланган”.

Яхши одам эди, афсуски, бобосининг номини ва хотирасини шарманда қилди, таҳқирлади. Ота, албатта, абадий ота бўлиб қолади. Ундаги яхши хислатларни олиб, ҳаёт учун раҳмат дейиш керак. Аммо у одам ўлдириб, ўз ҳаётини барбод қилди ва шу тариқа фарзандларига панд берди. Жаҳл қилиш, ачиниш, йиғлаш ва қўйиб юбориш. Унинг ўз йўли бор, болалар отаси учун масъул эмас, улар уни тарбияламаган, бу ҳаётга таклиф қилмаган. Уни қўллаб-қувватлаш ва севишга мажбур эмаслар. Фарзандлар олдида биз, ота-оналар масъулмиз”, — дейди Кахарман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1