АсосийJamiyat
1066

Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида дахшатли автоҳалокат содир бўлди(видео)

'Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида дахшатли автоҳалокат содир бўлди(видео)'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган йўлда 1993 йилда туғилган Р.Р. "Toyota Prado" русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда келаётган "Cobalt", "Damas" ва "Spark" русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида, "Toyota Prado" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига  олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар