1

Фарғонада 18 ёшли фуқаро ўзидан 6 ёш катта эркакни пичоқлаган видеоси тарқалди

ЖИНОЯТ 24.05.2024, 17:00
Фарғонада 18 ёшли фуқаро ўзидан 6 ёш катта эркакни пичоқлаган видеоси тарқалди

Йўлда чеккасида турган одам пичоқланганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли фуқаро ўзидан 6 ёш катта эркакка тан жароҳат етказгани ҳақида олдинроқ хабар бергандик. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолатнинг видеоси тарқалди.

Жорий йилнинг 21 май куни 2006 йилда туғилган Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида Янги боғи МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган. 

Шунингдек, шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1