1

Саида Мирзиёева ўзи ўқиган лицейга бориб, устози билан кўришди

ЖАМИЯТ 24.05.2024, 18:49
Саида Мирзиёева ўзи ўқиган лицейга бориб, устози билан кўришди

Саида Мирзиёева ўзи ўқиган лицейга бориб, устози билан кўришди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видео жойлади.

“Ҳар сафар май ойида Жиззахдаги лицейда ўқиган йилларим, у ердаги сўнгги қўнғироқ эсимга тушади. Гуруҳ раҳбаримиз Зуҳра Зиятовна Яхшиевани кўргим келаверади. Бу йил ниятимга етдим – жонажон лицейимга бордим, устозим билан кўришдим.

Роса соғинган эканман, маза қилиб гаплашдик, лицейда ўқиган йилларимни хотирладик, эски расмларни томоша қилдик. Лицейимиз ҳозир мактабга айлантирилибди. Қадрдон даргоҳга кириб, синфхоналарни айланиб, яна талабалик йилларимга – олтин давримга қайтиб қолгандай бўлдим. Энг ширин хотираларим уйғонди.

Ҳаётда ўз ўрнимизни топишга ёрдам берган инсонлар билан, устозлар билан тез-тез кўришиб туриш, унутилмас воқеаларни эслашиб туриш керак экан. Бу йилги учрашувда шу нарса роса сезилди”, - дейди Мирзиёева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1