1

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

ЖАМИЯТ 26.05.2024, 11:17
Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Гидромктеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 27 майда 9-14 даража, 28—29 майда 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда 8-13 даража, 28—29 майда 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда 8-13 даража, 28—29 майда 11-16 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 28—29 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 28 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 майда 8-13 даража, 28—29 майда 11-16 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 майда 3-8 даража, 28—29 майда 6-11 даража, кундузи 14-19 даражагача бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1