1

Қорақалпоғистонда ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўл кўтарди

ЖАМИЯТ 26.05.2024, 19:15
Қорақалпоғистонда ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўл кўтарди

Қорақалпоғистонда Йўл-патрул хизмати ходимига қўл кўтарган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 21 май куни ЙПХ инспектори Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчаси бўйида хизмат олиб бораётганида ўша йўлда ҳаракатланиб келаётган Матиз русумли автомобилни шубҳали бўлгани учун тўхтатиб, ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўраган.

"Ҳайдовчи “Сен нимага менинг олдимга чиқасан” деб, уни қўллари билан уриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган", дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 277-моддасининг (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1