1

Туркияда йирик ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

ДУНЁ 27.05.2024, 10:42
Туркияда йирик ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Туркия жануби-шарқидаги Мерсин шаҳри яқинида занжирли авария юз берди. Йўлда шаҳарлараро йўловчи автобуси, юк машинаси ва енгил автомобиллар тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Ҳалк телеканали шаҳар ҳокимиятига таяниб хабар берди.

Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 38 киши жароҳат олди.

НТВ телеканали хабарига кўра, Стар Диярбакир томонидан бошқариладиган йўловчи автобуси қарши йўлакка чиқиб кетиб, икки енгил ва юк машинасига бориб урилган. Воқеа жойида бир қанча тез тиббий ёрдам хизматлари, полиция ва ўт ўчириш бригадалари ишламоқда. Ҳодиса сабаблари номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1