АсосийJamiyat

Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси ўзини сувга ташламоқчи бўлди

'Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси ўзини сувга ташламоқчи бўлди'ning rasmi

Самарқандда ўзини баландликдан каналга ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда Вилоят ИИБ хабар берди. 

Маълумотга кўра, бугун соат 16:00лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида  1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.

Ҳодисага рашк сабаб бўлгани айтилмоқда.

ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар