1

Энди таълим кредити фақат кундузгида ўқиётган талабаларга ажратилади

ЖАМИЯТ 27.05.2024, 20:37
Энди таълим кредити фақат кундузгида ўқиётган талабаларга ажратилади

“Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан  олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

  • олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга

 ажратилади;

таълим кредити:

  • олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
  • олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Бунда таълим кредити:

  • ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш”(kontrakt.edu.uz

ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш”  (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;

  • профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш”(prof.edu.uz

ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.

2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (taʼlim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1