АсосийЖАМИЯТ

Тошкент кўчаларидан бирига Санкт-Петербург ном берилади

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлган Росс...

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлган Россия Президенти Владимир Путинга янги Тошкент кўчаларидан бири "Санкт-Петербург" деб номланиши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда шаҳар мэри Александр Беглов.

– Ушбу қарор шаҳримиз учун катта шараф ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳри билан яқин, дўстона муносабатларимиз рамзидир. Ўзбекистон билан шериклик Санкт-Петербургнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”, — деди шаҳар раҳбари.

Ўтган ҳафтада Смолнийда Александр Беглов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳманов билан учрашган. Қайд этилишича, ҳокимликлар 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ ўзаро алоқаларни йўлга қўйган. 2024 йил апрель ойида Тошкентда Санкт-Петербург кунлари бўлиб ўтди, шу йилнинг кузида Санкт-Петербургда Тошкент кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар